Толибон етакчиларидан бири Нажмуддин Файз Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида ўлдирилган.
Қайд этилишича, Толибоннинг юқори мартабали қўмондони ўз қўриқчиси томонидан отиб ўлдирилган. Ҳодиса Яфтол ҳудудида содир бўлган. Марҳум қўмондон маҳаллий кон саноати бошқармасига масъул эди.
Бундан ташқари, Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакили Қори Саид Хостий пайшанба куни Кобулдаги касалхона олдида отишма бўлгани ҳақида хабар берганди. Бироқ у ҳодисани «тушунмовчилик» деб атади ва тафсилотларни маълум қилмади.
Тасодифий хабарлар
Диққат! Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди
Исроил Мадримов: Қийин жангларга ҳам тайёрман
Трамп қаерда? Тармоқларда унинг ўлгани айтилмоқда
Карантин марказида 42 ёшли фуқаро ўзини осди, ҳолат юзасидан Бош прокуратура баёнот берди
Apple бутун дунё бўйлаб iPhone нархлари ошишини эълон қилди