Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 январдан эътиборан қисқа муддатли таътилга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Барчада бирдек қизиқиш уйғотадиган бир жиҳат бор: Ўзбекистон Президенти таътилдалигида давлат ишларига ким бош бўлади? Мамлакат қонунчилигида бу борада нималар дейилган?
Аввало шуни таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига биноан, Президентга муддати 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.
Конституциянинг Ўзбекистон Республикасининг Президенти тўғрисидаги XIX бобида давлат раҳбарининг таътили ҳақида бирор банд келтирилмаган.
Бобдаги 96-моддада Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг (ҳозирда Танзила Норбоева) зиммасига юклатилиши белгиланган, холос.
Шу ўринда қайд этиш керакки, бу Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбари сифатида учинчи бор таътилга чиқиши. У 2019 йил август ойида ҳам таътил олганди. Ўшанда бу Шавкат Мирзиёевнинг Бош вазирлик ва Президентликдаги илк таътили экани таъкидланган. Яъни, Шавкат Мирзиёев 17 йил ичида – 14 йил Ҳукумат раҳбари ва 3 йил давлат раҳбари сифатида бирор марта таътилга чиқмаган/
Тасодифий хабарлар
Рустам Иноятов лавозимидан озод этилди
Kaliforniyadagi festivalda otishma sodir boʻldi
“Кимларнидир медал олгиси келяпти, бу уларга ҳам нохолис ОАВ учун ҳам уят” – депутат “снос” ишларини қоралади
Фирибгар бу сафар қизнинг туйғуларидан фойдаланди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши мумкинлиги айтилди