Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши қалинни маҳрга тенглаштирадиган фатво чиқарди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
Қайд этилишича, эндиликда келин учун қалин пули тўланган бўлса, куёв маҳр беришга мажбур эмас. Қалин амал қилмайдиган ҳудудларда эса, маҳр миқдори никоҳ тузилаётганда белгиланади.
Ушбу қарор никоҳдан ўтаётган ёшларга нисбатан молиявий юкни камайтириш ва урф-одатларни исломий меъёрларга мослаштириш мақсадида қабул қилинган.
Уламоларга кўра, қозоқ анъанасидаги қалин маҳрнинг барча хусусиятларини ўз ичига олади. Куёв томонидан бериладиган “она сути” ва “ота меҳнати” каби қўшимча тўловлар ҳам мажбурий талаблар қаторидан чиқарилади. Бу тўловлар маҳр ҳисобланмайди ва энди ихтиёрий берилади.
Тасодифий хабарлар
Қуёшнинг «кулиши» — яхшиликка эмас...
Нукусда она боласини туғиб, кўчага ташлаб кетди
Баҳодир Жалолов кетди. Ўрнини Ҳасанбой Дўстматов эгаллади
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
Қўқонлик киракаш қотиллик қурбони бўлган! Бош прокуратура буни тасдиқлади