Хабарингиз бор, кеча,12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этди. Унда Кенгашни Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш тўҳрисида қарор қабул қилинди.
Саммит кун тартибига мувофиқ, савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, таълим ва маданият соҳаларидаги кўп қиррали муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқининг аввалида Ўзбекистон Туркий Кенгаш номини “Туркий давлатлар ташкилоти” деб ўзгартириш ҳамда Туркманистонга ташкилотда кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги тарихий қарорларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Бу муҳим қадамлар ташкилот фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, унинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини ошириши қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари бу галги саммит давомида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингани учун миннатдорлик билдириб, ташкилотга аъзо мамлакатлар фондларида сақланаётган нодир асарларни тадқиқ ва таржима қилиш, уларнинг ягона электрон базасини яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Саммит якунида ташкилотга раислик Туркия Республикасига ўтиши ва Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказилиши тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди.
Давлат раҳбарлари 10 дан ортиқ ҳужжат – саммитнинг якуний декларациясини, “Туркий дунё нигоҳи - 2040” дастурий ҳужжати ва кун тартибига киритилган бошқа қарорларни имзоладилар.
Тасодифий хабарлар
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари эълон қилинди
Ўзбек-қозоқ чегарасини демаркациялаш бўйича қонун ратификация қилиниши кутиляпти
“Ҳамма нарсага кўз юминг”. Қодиров Путиндан урушни 2 кунда тугатиш учун рухсат сўради
Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ янги боғча ташкил этилиб, боғча ходимларини ойлик маошлари оширилади
Коронавирус неча градусда батамом йўқ бўлиши маълум бўлди