Ижтимоий тармоқларда Наманган давлат университети математика факультетида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани ҳақидаги хабарлар тақалди, ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.
24 апрель куни Математика факультетининг МАТ-БУ-20 гуруҳ талабалар сардори ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарига 2 нафар талабада коронавирус аломатлари борлиги ҳақида хабар беради.
Ушбу ҳолат юзасидан факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари коронавирус аломатлари мавжуд талабаларга санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан боғланиб, зудлик билан тeст топширишлари етказилди.
Факультетнинг қолган талабалари саломатлигига хафв остига қўймаслик учун Математика факультети декани фармойиши билан МАТ-БУ-20 талабалари вақтинча онлайн ўқиш режимига ўтказилди.
Факультетни қолган барча талабаларидан 26 ҳамда 27 апрель кунлари коронавирусга тест олинди. Олинган тест натижаларига кўра 28 апрель куни 2 нафар талабаларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.
Шу муносабат билан факультет талабаларида ушбу инфекциянинг тарқалишини олдини олиш учун Наманган шахар СEО ва ЖСБ ташкилотининг 2021 йил 28 апрелдаги 12-сонли қарорига асосан 29 апрель ҳафтанинг пайшанба кунидан Наманган давлат университети Математика факультети 14 кунлик онлайн ўқиш режимига ўтказилди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади
Фарғоналик аёл турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди
ЖЧ-2022. Аргентина финалда! Хорватия йирик ҳисобда мағлуб этилди
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўқув йили охирида битирувчиларга шаҳодатноманинг асл нусхаси берилмайди