Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ)даги чиқиши аввалида РФ президенти Владимир Путин Россия ўзининг учинчи пойтахтига эга бўлиши мумкинлигини, бироқ бунга жозибали шарт-шароитларни яратиш орқали эришилишини таъкидлади.
«Агар биз ривожланиш учун шароит яратсак, иқтисодий фаоллик марказлари ўз-ўзидан у ерга кўчишни бошлайди», — деди Путин мамлакат пойтахти Узоқ Шарққа кўчиши эҳтимолига муносабат билдираркан.
Бунга маъмурий йўл билан эмас, табиий, бозор усуллари билан эришилади, деди у.
Аввалроқ Путин Узоқ Шарқ Россия учун бутун XXI аср давомида стратегик истиқбол бўлиб қолишини таъкидлаганди. Бу макроҳудудга киритилаётган сармоялар динамикаси мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан уч баравар юқори, қолаверса, саноат ўсиши ҳам умумроссиявий кўрсаткичлардан олдинда.
Аксарият сиёсатчилар ва тадбиркорлар пойтахтни мамлакат марказига яқинроққа кўчириш ғоясини илгари суриб келишади. Айниқса, Ғарб санкцияларидан сўнг асосий савдо ва сармоялар оқими Осиё билан амалга ошаётган шароитда бу масала янада долзарблашган. Бироқ оддий россияликлар пойтахтни кўчириш ғоясини совуқ қарши олишган.
Тасодифий хабарлар
Араб шайхи: менга жаннатни эмас Ўзбекистонни тасвирлаб беринг
Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғанини Мустақиллик куни муносабати билан табриклади
Общее количество смертей от COVID-19 в Узбекистане превысило 1500
Хитой санкциялар сабаб арзонлашаётган рус компаниялари улушини сотиб олмоқчи
Россияга қарши санкциялар Ўзбекистонга ҳам таъсир қиляпти – Комилов