Судлар ва солиқ идоралари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Судлар ва солиқ идоралари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Наманган вилоят судининг  фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, иқтисодий  судлов ҳайъати, вилоят маъмурий суди судьялари ва вилоят солиқ бошқармаси ходимлари иштирокида "Солиқ органлари ва судлар ўртасида электрон ҳамкорлик ўрнатиш орқали маълумот ва ахборотлар алмашинувини рақамли технологияга ўтказиш” мавзусида тадбир ўтказилди.

Солиқ органлари ва судлар ўртасида электрон ҳамкорлик ўрнатиш орқали маълумот ва ахборотлар алмашинувини рақамли технологияга ўтказиш масаласида Регламент тасдиқланган.

Мазкур Регламент солиқ органлари ва судлар ўртасида электрон ҳамкорлик орқали маълумот ва ахборотлар алмашинувини рақамли технологияга ўтказиш тартибини белгилайди.

Регламент талабига кўра, солиқ органлари ва судлар ўртасида маълумот ҳамда ахборотлар электрон шаклда “online” режимда алмашилади.

Солиқ органлари ва судлар ўз ахборот тизимларида техник талаблар асосида маълумот ҳамда ахборотларни юбориш ва қабул қилиш усулларини яратиши лозим.

Маълумот ва ахборотларни электрон шаклда алмашиш жараёнида қуйидаги мажбуриятлами бажариш талаб этилади:

солиқ органлари - ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини ва улар орқаии шаклланадиган маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш, электрон ҳужжатлами белгиланган тартибда Регламент қоидаларига риоя қилган ҳолда шакллантириб судларга юбориш ва суд ҳужжатларини қабул қилиш;

судлар - ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, солиқ органларидан юборилган электрон ҳужжатлами ушбу Регламент қоидаларига риоя қилган ҳолда қабул қилиш, шунингдек, солиқ органлари жавобгар, даъвогар, фуқаровий давогар сифатида жалб қилинган барча ишлар бўйича кўриб чиқиш натижаларини солиқ органларига юбориш.

Солиқ органлари томонидан судларга юбориладиган электрон ҳужжатлар туркуми қуйидагилардан иборат боииши мумкин:

1)  даъво ариза;

2)  ариза (шикоят);

3)  апелляция (кассация) шикояти;

4)  маълумотнома;

5)  илтимоснома;

6)  ишончнома;

7)  эътирознома (фикмома);

8)  ҳужжатламинг мажбуриятга эга шахснинг шахсий кабинетига ёки манзилига юборилганлигини асословчи (електрон) маълумот.

Солиқ органлари Солиқ кодексига мувофиқ бошқа ҳолатлар бўйича ҳам судларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

 Судлар томонидан солиқ органига юбориладиган электрон ҳужжатлар туркуми қуйидагилардан иборат юборилиши мумкин:

1)  ҳал қилув қарори;

2)  ажрим;

3)  қарор;

4)  суд буйруғи;

5)  ижро варақа;

6)  тақдимнома;

Солиқ органлари юборган (тақдим этган) электрон ҳужжатлами судлар томонидан асоссиз равишда қайтарилишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, суд ҳужжатларини солиқ органлари сўзсиз қабул қилади.

Электрон ҳужжатлар қонуний кучга эга эканлигини инобатга олиб, улами ўз вақтида қабул қилинмаслиги, кўриб чиқилмаслиги ёки лозим даражада ижрога қаратилмаслиги, шунингдек, маълумотлами алмашишда ушбу Регламент талабларига риоя этилмаслиги қонунларда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради.

Солиқ органлари томонидан электрон мурожаат ва ҳужжатлар судга тааллуқлилик ва судловга тегишлилигига кўра ҳудудий судларга иш куни давомида, соат 09°°дан 18-00 гача юборилиши керак.

Қонун ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган ёки белгиланган шаклда киритилмаган, шунингдек, иш вақтидан кейин юборилган электрон ҳужжатлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмасдан, сабаби кўрсатилган ҳолда автомат тарзда суд томонидан қайтарилади.

Солиқ тўловларини ундириш юзасидан киритилган даъволарнинг суд томонидан асосли деб топилган қисми (суммаси)дан келиб чиқиб, давлат божи белгиланади.

Судда кўрилаётган ҳужжатлар қолдиғи суд ва солиқ органида “online” шаклланади ва ўзаро мавжуд маълумотлар асосида иловадаги шакл бўйича Электрон солиштирма жадвал (далолатнома)да акс эттирилади.

Солиштирма жадвалдаги маълумотларнинг тўғри юритилиши устидан солиқ органлари ва судлар ҳамкорликда назорат ўрнатади ҳамда уларни бир хиллаштириш бўйича тенг жавобгар ҳисобланади.

Ҳар ой якуни билан маълумотлар автомат солиштирилади ҳамда ўзаро тафовутлар 3 кун муддатда мавжуд асослар билан бартараф этилади.

             Мазкур регламент талабларини бажарилиши судлар ва солиқ идораларининг ўзаро ҳамкорлиги янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси                                               

Алишер Қўчқоров

×