Жорий йил 28 август куни интернет тармоқларида ойналари қорайтирилган “Спарк” русумли, давлат рақам белгиси ўрнига “ХАЛИМБОЙ” деган ёзув ўрнатилганавтомашина ва йўлнинг қатнов қисмини тўсиб, бошқа транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган ҳолда шов-шув кўтариб, двигателга зўриқиш бериб йўналишини кескин ўзгартириб ҳаракатланиши акс этган видеолавҳа тарқалди. Бу ҳақда "zarnews.uz" ёзмоқда.
Суриштирув жараёнида 2019 йил 16 август куни соат 13:30 ларда ҳайдовчи Ғ.Г. Самарқанд тумани Рустам қишлоғи ҳудудида тўй маросимида “Спарк” русумлиавтомашина давлат рақамини ўзбошимчалик билан ечиб, ўрнига картон қоғоздан “ХАЛИМБОЙ” деб ёзилган ёзувни ўрнатгани маълум бўлди.
Шунингдек, қоидабузарлар автомашиналар билан гурух-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўлнинг қатнов қисмини тўсиб, бошқа транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган. Авария ҳолати содир этган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчилари эътиборини ўзига қаратиб, жамоат тартибини бузган.
Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинавақтинчалик сақлаш жарима майдончасига қўйилди. Ғ.Г. ва бошқа иштирокчиларгатушунтириш ишлари олиб борилди.
Тасодифий хабарлар
“Матиз” ҳайдовчиси пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди
Респект! Президент шахсан масжидга келди ва мусулмонларга раҳмат айтди
Бугун ўйин: Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувлари статистикаси
Энди Ўзбекистонда қидирувга берилганлар Қирғизистонга қочолмайди
2064 йил — Ер юзини қандай ўзгариш кутмоқда?