Хитойда мўйнали ҳайвонлар боқиладиган фермер хўжаликлари ҳайвонларни сақлаш учун мос бўлмаган шароитлар туфайли вируслар кўпайишига хизмат қилувчи янги ўчоққа айланиши мумкин.
Мўйнали ҳайвонлар боқиладиган 13 фермани ўрганиш давомида мутахассислар ушбу манзиллар янги «хафвли пандемия» учун «вақт бомбаси» деган хулосага келишган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, касал ҳайвонлар кичик катакларда сақланади. Фермалардан бирида ракун ҳайвонлари топилган, улар электр токи уриши сабабли шол бўлиб қолган ва шундан сўнг бир қанча вақт ўтиб нобут бўлишган.
Тадқиқотчилар, шунингдек, ушбу фермер хўжаликларидаги ҳайвонлар доимий стрессда, бу эса «вирус тарқалиши» кўламини оширади, деб ҳисоблашади. Шу муносабат билан мутахассислар ҳайвонларни бир-бирига яқин тутиладиган зоологик фермалар ва бозорларни зудлик билан ёпиш ва тақиқлаш керак, деб ҳисоблашади.

10 март куни австралиялик ва хитойлик олимлар Хитойнинг жануби-шарқидаги Юннан провинциясининг минтақаларидан бирида яшовчи кўршапалаклар биоматериалини кенг миқёсда ўрганиш давомида коронавируснинг SARS-CoV-2 билан боғлиқ тўртта геномини топгани маълум бўлган эди.
Манба: Mirror.co.uk
Тасодифий хабарлар
Россия-Украина можароси Ўзбекистон ва МО давлатларига қандай иқтисодий зарар келтириши айтилди
Тошкентдаги давлат мактабида пулли синф очилди. Айрим ота-оналар бундан норози
Президент ташрифидан сўнг Наманган вилоятида нималар ўзгарди?
Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкин?
ЖЧ-2022. Аргентина финалда! Хорватия йирик ҳисобда мағлуб этилди