2020 йилнинг 11 ойи давомида Наманган вилояти ҳудудида жами 622 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ушбу ЙТҲларда 152 киши ҳалок бўлган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 160 кишини ташкил этганди.
Вилоят ИИБ ЙҲҲБ матбуот хизматига кўра, вилоятдаги йўл-транспорт ҳодисаларига асосан техник носоз автомобилда узоқ йўлга отланиш, ҳаракат вақтида ухлаб қолиш, тезликни белгиланган меъёрдан ошириш, автомашиналарга керагидан ортиқ юк олиш ҳамда йўлларда, хусусан, Қамчиқ довонида ҳаракатланиш қоидаларини етарли даражада билмаслик сабаб бўлмоқда.
Жорий йилнинг шу кунига қадар Қамчиқ довонида 40 та автоҳалокат рўй берган. Уларнинг оқибатида 16 киши ҳаётдан кўз юмган, 36 киши жароҳатланган.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, зарур бўлган чоғларда зудлик билан ёрдам бериш учун Қамчиқ довонида жами 15 та қутқарув пости ташкил этилди, уларнинг 10 таси Наманган вилояти ҳудудида жойлашган.
Шунингдек, вилоят ЙҲХБ ходимлари довонда қишнинг совуқ кунлари йўлга чиққан ҳайдовчиларга бироз тин олиб, қайноқ қаҳва ичишни таклиф қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Пўлат Бобожонов: “Қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жойларида 2715 нафар фуқаро овоз берди”
Тошкентдан Москвага мунтазам авиақатновлар тикланaди
“Барон” раҳбари ва “Коля Қирғиз”га алоқадор 3 киши қўлга олинди
Наманганда аҳолининг ичимлик сувига ажратилган пуллар талон-торож қилинди
Ўзбекистонда 9 ойда қанча чақалоқ туғилди?