Наманганлик ёш депутат Парламентлараро Иттифоқ сессиясида маъруза қилди (Фото)

Наманганлик ёш депутат Парламентлараро Иттифоқ сессиясида маъруза қилди (Фото)

Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдиот намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси делегацияси Парламентлараро Иттифоқ ассамблеясининг Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган 141-сессияси ва мажлиси ишида қатнашмоқда.

Ёш депутатлар сонини кўпайтириш учун ёшлар квоталари ҳам Парламентдаги аёллар ва ёшларнинг вакиллиги ўртасидаги боғлиқликни аниқлаган парламентлараро иттифоқнинг тадқиқотларига асосланади. 

Ёш авлод вакилларининг имкониятларини кенгайтириш – бу ёшларни сиёсий ҳаётга жалб қилишга ёки уларга кўпроқ иш жойларига киришга ёрдам берадиган қонунлар ва сиёсатларни эътироф этган “Келажак сиёсати” мукофотининг мавзуси бўлди. Бу йилги мукофот Парламентлараро Иттифоқ, Бутунжаҳон Келажак Кенгаши ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури томонидан ташкил этилди.

Мамлакатимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, қуйи Палатанинг ёшлар масалалари бўйича комиссияси аъзоси Иброҳим Ҳожиев Парламентлараро Иттифоқ мажлисида маъруза қилди.

Наманганлик ёш халқ ноиби Ўзбекистонда ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, доимо эътибор марказида бўлиб келаётгани, буни кейинги уч йилда шу соҳага оид 3 та қонун, Президент ва Ҳукуматнинг ўнлаб фармонлари, қарор ва фармойишлари қабул қилингани, жумладан, Бош вазир, ҳудудларда эса ҳокимлар раислигида Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгашлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида эса Ёшлар масалалари бўйича комиссия ва “Ёшлар клуби” иш бошлагани ҳамда шу асосда бир қатор кенг кўламли ишлар амалга оширилгани бунинг яққол тасдиғини эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, Халқаро анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида илгари сурган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон парламенти тарихидиаги энг ёш депутат - Иброҳим Ҳожиевнинг нуфузли минбардаги маърузаси Форум штирокчиларида ката қизиқиш уйғотди.

×