Кеча, 13 июнь куни Исроил томонидан амалга оширилган зарбалар оқибатида Эроннинг яна икки юқори лавозимли ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Mehr News” хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар – Бош штаб бошлиғининг разведка бўйича ўринбосари генерал Ғуломризо Меҳробий ва оператив қўмондонлик бошлиғи ўринбосари генерал Меҳди Раббоний саналади.
Хабарда таъкидланишича, ҳар икки генерал Эрон-Ироқ урушида иштирок этган ва мамлакат ҳарбий қўмондонлигида муҳим лавозимларни эгаллаб келган.
Эрон томони Исроил ҳаракатларини “жиноятчи сионистик режимнинг тажовузи” деб атаган ва офицерларнинг ўлими жавобсиз қолмаслигини ваъда қилган.
Исроилнинг Эронга ҳужуми
Кеча, 13 июнь куни Исроил Эронга қарши зарба беришни бошлади ва бу операцияни “Шерлар олами” деб номлади. Зарба объектлари сифатида Теҳрон, Натанз, шунингдек, Кирмоншоҳ ва Харамобод ҳудудлари танланган. Ҳужумларда ҳарбий базалар, Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Эрон Исломий инқилобий гвардияси вакиллари жойлашган турар жой мажмуалари нишонга олинган.
Исроил зарбалари оқибатида бир неча юқори лавозимли ҳарбий хизматчилар ва ядровий физиклар йўқ қилинган. Қолаверса, тинч аҳоли орасидан ҳам 60 киши вафот этгани таҳмин қилинмоқда.
Эроннинг Исроилга жавоби
Кеча, 13 июнь куни тундан бугун, 14 июнь тонгига ўтар чоғи Исроил томонидан Эронга қарши амалга оширилган кенг кўламли ҳужумлардан сўнг, Эрон Исроилга қарши ўз жавоб зарбаларини йўллади. Эрон ҳарбий кучлари томонидан Исроил ҳудудига қарата 200 дан ортиқ дрон ва баллистик ракеталар учирилган. Исроил Мудофаа кучлари ушбу зарбаларни тасдиқлаган ва ҳаво мудофаа тизимлари зудлик билан ишга туширилган. ЦАХАЛ расмий баёнотида айтилишича, Исроил ҳаво мудофааси катта миқдордаги ҳужумчи дрон ва ракеталарни тутиб қолишга муваффақ бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 дан ортиқ киши жароҳат олган.
Тасодифий хабарлар
Лавров АҚШни космосга қурол олиб чиқишдан огоҳлантирди
Эрон Трампнинг калласи учун 80 млн евро ваъда қилди
Шаҳар ҳокимлиги товон пули тўлашда икки хил стандартга йўл қўяётган кўринади
Янги Наманган туманида 380 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди
Тарбияловчи сўккан бола унинг жияни бўлиб чиқди