Украина пойтахти Киевдаги туманларидан бири ўққа тутилди. Оқибатда 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда УНIАН нашри хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 20 март куни кечқурун Киевнинг Подолский туманида бир нечта портлашлар амалга оширилган. Портлаш оқибатида айрим уйлар ва савдо марказларидан бирига зарар етган.
"Ўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Воқеа жойида қутқарувчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иш олиб бормоқда, жиноят ҳужжатлаштирмоқда. Терговга қадар текширув ишларини Миллий полициянинг Киевдаги Бош бошқармаси Подольск полиция бошқармаси олиб бормоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
«Цефтриаксон» дори воситаси сабаб 11 ёшли қиз вафот этгани айтилди.
Тошкентда талаба қиз ва Хитой фуқароси пичоқлаб ўлдирилди
Россиядан қайтаётган мигрантларни 18 та мамлакатга юбориш чоралари кўрилмоқда
Можрум арчаси — дунёдаги энг йирик игна баргли дарахтлардан бири (+фото)
Эртага ҳаво ҳарорати 12 даражагача иссиқ бўлади