Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини ҳақоратлади.
Маълум бўлишича, жорий йил 2 август куни қамашилик ҳайдовчи З.А. тезликни оширгани учун тўхтатилган. У 70 км юриш керак бўлган йўлда 77 км/соат тезликда ҳаракатланган ва ушбу ҳолат учун ходимлар томонидан тўхтатилган. Шундан сўнг ҳайдовчи З.А. барча ҳолатни видеотасвирга олган ва 9 август куни ижтимоий тармоқларга жойлаб юборган. Энг эътиборли жиҳати, тасвирга олиш жараёнида З.А. ЙПХ ходимига «устингиздаги формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳақоратли сўзлар айтган.
Ҳайдовчининг бу хатти-ҳаракати 19 август куни Китоб туман маъмурий судитомонидан кўриб чиқилган ва тегишли моддалар билан ҳайдовчи 7 суткага қамалган. Шунингдек, З.А.нинг қамоқда ўтирган ҳар бир куни учун энг кам ойлик ишҳақининг 15 фоизи миқдорида жами 234 150 сўм пул давлат фойдасига ундирилиши белгиланган.
Қашқадарёда ЙПХ ходимига «формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳайдовчи 7 суткага қамалди (+ВИДЕО)
Тасодифий хабарлар
«ЎҚИШГА КИРГАН ЎНТА ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТДАН ВЕСТМИНСТЕРНИ ТАНЛАДИМ»
Ўзбекистонда эртага кутилаётган об-ҳаво маълумоти
IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун нималарни билиш зарур?
Ўзбекистон қайси давлатдан энг кўп музқаймоқ импорт қилгани маълум қилинди
Наманганда собиқ рафиқасини педагогика институти биноси олдида ўлдирган эркакка хукм ўқилди