Президент Наманган вилоятига ташрифи чоғида Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласига кутилмаган ташрифни амалга оширган ва маҳалладаги аҳвол юзасидан мутасаддиларни кескин танқид қилган эди.
Ташрифдан сўнг вилоят ҳокими ушбу маҳалла аҳолиси билан учрашиб, «Бунёдкор» маҳалласига кўчиб ўтишини маълум қилган эди.
«Ҳар куни шу ерда, сизларга қўшни бўламан. Уйим маҳалла идорасининг рўпарасида жойлашади. Бугун шу ерга контейнер ўрнатилади ва унга «вилоят ҳокимининг уйи» деб ёзиб қўйилади», деган эди Шавкатжон Абдураззақов аҳоли билан учрашувда.
«Халқ сўзи» таҳририятига ҳоким вақтинча яшаш учун кўчиб ўтадиган «вилоят ҳокимининг уйи» суратлари етиб келди.

Расмлардан кўриниб турибдики, барча қулайликларга эга контейнер ўрнатилиб, унинг атрофи девор билан ўралган, дарвоза қилиниб уй ҳовлисига фуқароларни қабул қилиш, суҳбатлашиш, мурожаатларини тинглаш учун махсус айвон ҳам қурилмоқда.

Тасодифий хабарлар
Йил давомида қанча эгизаклар туғилгани маълум қилинди
Намангандаги ЙТҲда Lacetti ағдарилиб кетди (видео)
Ўзбекистонда олимлар коронавирусга қарши вакцина яратиш устида тадқиқотлар олиб бораётгани маълум бўлди
Йил бошидан бери ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилишгани маълум бўлди
Мактабларда якуний имтиҳонлар қачондан бошланади?