Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ойдирки, пасайишда давом этмоқда. 1 август ҳолатига кўра, мамлакат захиралари 71,8 млн долларга камайиб, 33,6 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.
Жумладан, валюта активлари миқдори 14,9 млн долларлик камайиш билан 9,6 млрд долларни ташкил қилди.
Ўзбекистон олтин захиралари қиймати ўтган ойга нисбатан 67,1 млн долларга қисқариб, 23,02 млрд долларга тушди.
Июль ойи давомида олтиннинг физик ҳажми ҳам 12,1 млн трой унциядан 11,8 млн трой унцияга камайган.
Маълумот ўрнида, июнда қимматбаҳо захиралар ҳажми 650 млн долларга камайиб, 33,7 млрд долларни ташкил этганди. Май ойида Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотиб, қимматбаҳо металл савдоси бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиб олганди.
Июль ойидаги камайиш эса мамлакат захираларининг кетма-кет тўртинчи ойда ҳам қисқариши ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилаганди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари охирги 3 ойда 1,7 млрд долларга камайиб, 33,72 млрд долларни ташкил қилган.
Тасодифий хабарлар
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин
Ўзбекистоннинг жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди
Наманганлик қидирувдаги шахс қўлга олинди.
Наманганда қурилиш компанияси ҳадидан ошди. «Снос»га тушган уй сақланиб қолди
Хуршид Далиев тергов изоляторидаги шароитлар ҳақида гапириб берди