Шу йил 21 май куни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда мутахассис фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Хусусан, Оқилов агар дунёда вирусга карши вакцина яратилса, ҳозирги шароитда Ўзбекистон уни сотиб оладими ёки эҳтиёж йўқми деган мазмундаги саволга қуйидагича жавоб берди.
"Агар клиник синовлардан муваффақиятли ўтган вакцина яратилса, уни сотиб олиш юзасидан хукумат даражасида тегишли қарорлар қабул қилинади. Қайд этиш лозимки, ўзбекистонлик олимлар ҳам вакцина яратиш устида тадқиқотлар олиб бормоқдалар", - дейди мутахассис.
Шунингдек, брифингда коронавирусга қаерда таҳлил топшириш мумкинлиги ҳам маълум қилинди.
Оқиловнинг айтишича, тест топшириш учун кўрсатмани шифокор белгилайди ва у фуқарони таҳлил топшириш мумкин бўлган жойга йўналтиради.
Тасодифий хабарлар
Аҳолининг айрим тоифаларига 800 минг сўмдан пул тарқатилади
Эрон Трампга билвосита ўлим билан таҳдид қилди
Ўзбекистон Жаҳон банкидан 150 млн доллар қарз олади
Режаларимиз кўлами ҳар бир кундан унумли фойдаланишни тақозо этади. Наманган вилояти ҳокими билан суҳбат
“15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан танлов эълон қиламиз