2020 йил 6 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 443 (+100) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 76 нафари Тошкент вилоятида, 24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 254, Тошкент вилоятида 92, Наманган вилоятида 17, Андижон вилоятида 12, Қашқадарё вилоятида 10, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 10, Фарғона вилоятида 8, Сурхондарё вилоятида 6, Навоий вилоятида 5 нафар бемор тузалди.
Шу тариқа юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 56 165 (+414) нафар фуқаро (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2789 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе ЎФАда масъул лавозимларга тайинланди
Шавкат Мирзиёев Элбоши Нурсултон Назарбоевдан кўнгил сўради
ФВВ қишки мавсумдаги энг катта хавфдан огоҳлантирди
Наманганда Telegram’даги «Сирли сўзлашув»ларни тарқатмаслик эвазига 17 ёшли қиздан 200 АҚШ доллари сўраган йигит ушланди
Янгиқўрғонда 80 нафар ёшга бепул ер берилди