Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 060 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. Янги касалланиш ҳолатлари Ўзбекистоннинг етти ҳудудида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 74943 (+154) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1503 нафар бемордан 161 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
31 декабр ҳолатига кўра, жаҳонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 83 миллиондан ортган. Россия Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг айтишича, айни вақтга қадар коронавирус билан такроран касалланган беморлар сони 50 дан ошмайди.
Инсон иммун тизимида сезиларли ўзгариш юз берса, у такроран коронавирусга чалиниши мумкин.
Manba: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Эрдоған янги глобал таҳдид ҳақида гапирди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет учинчи ой ҳам камайди
Эронга расман янги олий раҳбар тайинланди
Таъзия. Журналистлар уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов вафот этди
Ўзбекистон давлат филармонияси 369 млн сўмга «Malibu-2» сотиб олди