Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича “Аёллар дафтари” жойрий этилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан тизимли, манзилли ишлаш йўлга қўйилди. Ишсиз хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш, оилавий психолог хизмати ва ҳуқуқий маслаҳатлар бепул ташкил қилинди.

Наманган вилоят туман (шаҳар) ва туманлараро судлари томонидан хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш мақсадида Янгиқўрғон туманида “Аёллар дафтари”га рўйхатига киритилган хотин-қизлар билан учрашув ва сайёр қабул ўтказилди.

Учрашувда судьялар томонидан энг аввало суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислотҳотлар, бир суд-бир инстанция тамойили, суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштирилиши билан қонунчиликка киритилган ўзгартиришларнинг мазмун моҳияти йғилганларга кенг тушунтириб берилди.
Шундан сўнг “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган 40 яқин хотин-қизлар қабул қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Хотин қизларнинг мурожаатлари бўйича аризалари қабул қилиниб тегишлилиги бўйича Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга топширилди.
Наманган вилоят жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар бўлими
Тасодифий хабарлар
Доғистонлик имом: "Аёлларга фитнесснинг нима кераги бор? Сигир соғсин, ана ўша фитнесс" (видео)
Мирзиёевнинг Туркия сафари бўйича расмий маълумот берилди
Россияда «Instagram» блокланади
Президент топшириғи: ходимлар шанба куни 17:00 дан кейин ишда қолмасин, якшанба кунини оила даврасида ўтказсин
Ўзбекистонда илк бор бир кунда мингдан ортиқ бемор коронавирусдан соғайди