Бугун, 2 март куни БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужумини қораловчи резолюция лойиҳасига овоз беради. Дунёнинг 90 давлати томонидан қўллаб-қувватланган ҳужжат 193 давлат вакиллари иштирокидаги йиғилиш муҳокамасига қўйилади.
Ҳужжат матнида Россия Қуролли кучларининг Украинадаги ҳаракатлари кескин қораланади.
Унда, Россия қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан ва сўзсиз олиб чиқиб кетиш талаби бор. Резолюцияда Украина суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига эътибор қаратилган.
Ҳужжат муаллифлари Россиянинг Украинага қарши БМТ Низоми иккинчи моддаси 4-бандини бузган агрессив ҳаракатларини кескин қоралайди.
Унда айтилишича, Россия Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга чек қўйиши керак. Москва “Украина ҳудудини зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз тарк этишга” чақирилади.
Ҳужжатда келтирилишича, Россиянинг 21 февралдаги Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиш ҳақидаги қарори ҳақиқий эмас.
“Россия бу қарорни дарҳол ва сўзсиз бекор қилиши керак”, дейилади унда.
Тасодифий хабарлар
1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик ёрдам юки жўнатди
МДҲ раислиги Ўзбекистонга ўтади
Россия коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди
Тушкунликка тушиш ва семизлик ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги аниқланди