Анқарада Туркия ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлари Яшар Гулер ва Шуҳрат Холмуҳамедов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Миллий Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, икки давлат вазири томонлар ўртасида бўлиб ўтган музокараларга раҳбарлик қилган. Учрашув якунида ҳар икки вазир томонидан “Туркия Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида ҳарбий тиббиёт соҳасида таълим ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим” ҳамда “Туркия Республикаси Миллий мудофаа вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида 2026 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорликни амалга ошириш режаси” имзоланган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 20 январь куни Туркия ва Ўзбекистон Анқарада Қўшма Стратегик Режалаштириш Гуруҳининг тўртинчи йиғилишини ўтказади. Унда икки мамлакатнинг Ташқи ишлар, Мудофаа ва Ички ишлар вазирлари, шунингдек, разведка идоралари раҳбарлари иштирок этади. Учрашув иқтисодий алоқалар, минтақавий боғлиқлик, энергетика ва мудофаа соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Музокаралар асосан икки томонлама муносабатларга қаратилади, чунки Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий алоқалар жуда юқори даражада ривожланмоқда. Савдо, иқтисодиёт, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, туризм, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича эҳтимол чораларини илгари суриши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон олтин-валюта захираси 2,3 фоизга ўсди
Ўзбекистоннинг олис қишлоқлари қачон газлаштирилади - "Ўзбекнефтгаз" жавоби
Арипов мигрантлар гувоҳномаларини тан олиш бўйича таклиф билдирди
“Геноцидга томошабинмиз ва ҳеч нарса қилолмаяпмиз”. БМТ амалдори Фаластин учун истеъфога чиқди
Қашқадарёда тадбиркор дўконини бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди (+видео)