Шу йилнинг 19 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси аниқланган (https://t.me/ssvuz/1065).
Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли тиббиёт клиникасига ўтказилган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир респиратор дистресс синдром, гипертония касаллиги иккинчи босқич, хавф 4, семизликнинг 3 даражаси бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, даволаниш давомида ҳамиша сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.
Ўтказилган муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.
Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга ўзи шифо берсин.
Тасодифий хабарлар
Baykalda 40 ta shaman yomg‘ir chaqirish uchun to‘planmoqchi
Россияда Telegram'да ёзишмаларни ўқий оладиган жосус-дастур аниқланди
Элчихона Украинадаги ўзбекистонлик талабаларга мурожаат билан чиқди
Интернет тармоғида “Карантин даврида бу қандай ваҳшийлик” номли видеоролик тарқалиши факти бўйича тезкор хабар
Украина собиқ президенти Пётр Порошенко давлатга хиёнатда гумонланмоқда