Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган масжидда фуқаронинг курткасидаги 5 400 долларини ўғирлаган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 6 декабрь куни тахминан соат 15:25 да номаълум шахс масжидда бўла туриб 38 ёшли Раҳматуллахўжа А.га тегишли бўлган куртка чўнтагидан 5 400 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – муқаддам судланган 36 ёшли Отабек Н. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.
Аввалроқ Олой бозоридаги дўкондан 50 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган йигитлар, Бекободда 7,5 млн сўмлик полиз экинларини ўғирлаган шахслар ҳамда Навоийда маҳалладошларининг чорва молларини ўғирлаган уч тадбиркор қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли Ўзбекистонни тарк этди
Уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор шахслар қўлга олинди
ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш масаласида ректорларга вазифалар берилди
Талаба қизнинг сирли ўлимидан пойтахт шифокорлари ҳайратда
Телефон суҳбати ортидан Таиланд Бош вазири лавозимидан четлатилди