Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонда бўлиб туран ёки боришни режалаштирган фуқароларни у ердаги табиий офат юз берган ҳудудларга бормасликка чақирди.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Ҳиндистоннинг Бихар штати ва бошқа ҳудудларида қаттиқ ёмғирлар ёғиши натижасида сув тошқинлари ва ўпирилишлар содир бўлмоқда. Элчихона мутасаддилари Ўзбекистон фуқароларидан ушбу ҳудудларга яқин бормасликни сўради.
Вазирлик маълумотига кўра, Ҳиндистонда юз бераётган тошқинлар ва ўпирилишлар оқибатида минглаб одамлар хавфли ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлган. Мамлакат бўйича жами 110 дан ортиқ одам мазкур табиий офат қурбони бўлган.
Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини табиий офат ҳудудларига вақтинчалик бормасликка чақирган.
Манба: Aniq uz
Тасодифий хабарлар
Telegram пуллик бўляпти
Ўзбекистон аҳолиси қанчага етгани маълум қилинди
Россия “нодўст” давлатлар рўйхатини тузди. Путин кимни ўзига душман деб билади?
Мусулмонлар идораси Ҳаж зиёрати нега қимматлашганини батафсил тушунтирди
"Таслим бўлиш вақти келди". Украина чидаб бўлмас кучга дуч келди