Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Баку шаҳрига келгач, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев мангу қўним топган Фахр хиёбонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёевга рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳам ҳамроҳлик қилган.

Ҳайдар Алиевнинг мустақил Озарбайжонни барпо этиш ва мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари беқиёс. Мамлакатнинг жадал ривожланиш даври ва халқаро майдондаги нуфузининг юксалиши айнан унинг исми билан боғлиқ.

“Қардош ўзбек халқи билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга доимо алоҳида эътибор қаратган Ҳайдар Алиевни юртимизда яхши билишади. Ўзбекистонда унинг юз йиллик юбилейи кенг нишонланди. Шу муносабат билан почта маркалари босилган, турли маданий-маърифий ва илмий тадбирлар ўтказилган эди”, дейилади хабарда.

Тошкентда Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси номидаги кўча, унга бағишланган хиёбон ва ёдгорлик очилган.

Шавкат Мирзиёев буюк давлат ва сиёсат арбоби Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистон апрель ойида илк ракетасини фазога учириши мумкин
Бу йилги Бароат кечаси қачонга тўғри келиши айтилди
Ўзбекистонда энг кўп ҳақ тўланадиган касблар маълум бўлди
Ҳаж-2020: Бу йил ҳожилар сонини чекланадими?
Наманганда қиморбозлар пичоқлашгани айтилган видео юзасидан ИИБ ахборот хизмати маълумот берди