Наманганда хотинининг "ўйнашидан" 7 млн сўм талаб қилган эркак ушланди

Наманганда хотинининг "ўйнашидан" 7 млн сўм талаб қилган эркак ушланди

Наманган вилоятида хотини билан гаплашган йигитдан 7 миллион сўм талаб қилган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Қайд этилишича, 2022 йил 4 январь куни Чортоқ тумани «Бешкапа» МФЙда яшовчи 27 ёшли И.А. Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.

Унда айтилишича, И.А. 2021 йил ноябрь ойида Чортоқ туманида 20 ёшли А.Д. (аёл) билан танишиб, телефон орқали гаплашиб юрганини, 2021 йил 30 декабрь куни эса Чортоқ тумани «Байналмилал» МФЙда яшовчи 29 ёшли А.М. унга қўнғироқ қилиб, у гаплашиб юрган қиз унинг шаръий никоҳдаги хотини эканини айтган.

Шу куни А.М. 3 нафар таниши билан биргаликда И.А. билан кўришиб, 7 млн сўм талаб қилиб, пулларни бермаса маҳалласига бориб, шарманда қилиб, кейин ўлдириш билан қўрқитиб келаётганини маълум қилган.

Шу куннинг ўзида, мазкур ариза юзасидан Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, А.М. Чортоқ тумани марказида ўзининг таниши орқали кимёвий ишлов берилган 5 миллион 100 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

×