АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтган брифингда янги йил байрами муносабати билан ташкиллаштириладиган дронлар шоуси ҳақида маълумот берилди. Унга кўра:
Самарқандда — 5-6 январь
Бухорода — 7 январь
Урганчда — 8 январь
Қорақалпоғистон Республикасида — 9-10 январь
Фарғонада — 16 январь
Айни дамда дронлар Самарқанд шаҳрига етиб борган ва шаҳар ҳокимлиги биноси ёнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Дрон учириш майдони ва об-ҳаво талабга жавоб берса, шоу 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳрида учирилган дронлар Кадастр агентлигининг 25 нафар ходими томонидан бошқариб турилган.«Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан 500 та дрон ёрдамида 8 та шакл ясалган.
Тасодифий хабарлар
Президент бугун Ўзбекистон халқига мурожаатнома тақдим этади
Нурмат Отабеков: «Вазият яна мураккаблашиши эҳтимоли йўқ эмас»
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича суд жараёнлари бошланмоқда
Россия АҚШнинг ҳар қайси Президенти билан ишлашга тайёр
Шу ҳам аёлми?! 13 марта умрининг охиригача қамоқ жазосига ҳукм қилинган ваҳший ҳамшира