4 март ҳолатига кўра, Исроил ҳудудига амалга оширилган ракета ҳужумлари оқибатида жабр кўрган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида мурожаатлар келиб тушмаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, элчихона томонидан вазият диққат билан кузатилмоқда ва Исроилнинг тегишли давлат органлари вакиллари билан доимий алоқа қилинмоқда.
Шошилинч мурожаатлар учун қуйидаги алоқа воситалари фаолият юритмоқда:
- 03-672-2466;
- 03-672-2371;
- 03-758-5075;
- 03-758-5076.
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54-4851397
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Элчихонанинг расмий Telegram-гуруҳи
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашганини инобатга олиб, элчихона консуллик бўлимига жиддий ва зарур эҳтиёж бўлмаган ҳолларда келишдан тийилиб туриш қатъий тавсия қилинган.
Шунингдек, элчихона Исроилдаги ўзбекистонликларни хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, эҳтиёткорликни оширишга ҳамда ракета ҳужумлари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирган.
Тасодифий хабарлар
АҚШ Эроннинг ядровий дастурини 2 йилга орқага сурди – Пентагон
Наманганда жангда ўлган роҳиба суяк қолдиқлари мавжуд ибодатхона топилди
Қозоғистон мобил алоқа оператори Россиянинг 15 та телеканали трансляциясини тўхтатади
Чирчиқ давлат педагогика институтидаги факультет 14 кунлик карантинга ёпилди
Ўриндиқ остига яширилган хотира карталари фош этилди