Исроил Қўшма Штатлардан 320 миллион долларлик юқори аниқликдаги GPS бошқарувидаги Spice бомбаларини олади, деб ёзади New York Times.
Исроил армияси аллақачон Ғазо секторида шунга ўхшаш бомбаларни қўллаган, Қўшма Штатлар уларни 2020 йилда етказиб берган.
Исроил арсеналидаги ҳаво бомбалари, биринчи навбатда, оғирлиги 450-900 кг бўлган снарядлардан иборат — улар ҳар қандай мамлакат қуроллари орасида энг оғирларидан ҳисобланади.
New York Times маълумотларига кўра, урушнинг дастлабки икки ҳафтасида ташланган бомбаларнинг тахминан 90 фоизи айнан шундай бўлган. Мутахассисларнинг ва сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига кўра, Исроил армияси аҳоли зич жойлашган Жабалия ҳудудидаги ҳаво ҳужумида камида иккита 900 килограммлик бомба ишлатган.
Пентагоннинг фикрича, кичикроқ бомбалар Ғазонинг зич жойлашган шаҳарларида фойдаланиш учун кўпроқ мос келади, деб ёзади газета, аммо Исроил биринчи навбатда Ливандаги «Ҳизбуллоҳ»нинг мустаҳкамланган позицияларига ҳужум қилиш учун мўлжалланган оғир снарядларни жамғармоқда.
Аввалроқ Исроилнинг Қуддус ва мерос ишлари бўйича вазири Амихай Элияҳу Ғазо секторига оммавий қирғин қуроли саналган атом бомбасини қўллашни эҳтимолий вариант сифатида кўришини билдирганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо секторида қурбон бўлганлар сони ўн минг кишидан ошган. Уларнинг 4104 нафари вояга етмаган болалардир.
Тасодифий хабарлар
Президент ҳоким ва полиция бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берди
Тадбиркорларга солиқ соҳасида енгилликлар берилди
Талончилар туфайли қутқарувчилар Туркияни тарк эта бошлади – ОАВ
«Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик». Бир гуруҳ аёллар Қўқон ҳокимияти олдида йўлни тўсишди
Путин келиши учун ҳамма нарса тайёр – Пхеньян