Президент Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза этишга қаратилган видеоселектор давомида Тошкент шаҳрида кўкаламзорлаштириш бўйича масалаларга алоҳида эътибор қаратди.
— Шаҳарнинг ҳамма жойида кўп сув талаб қиладиган арча ва «газон» кўпайиб кетди. Наҳотки, ўзимизнинг шароитга мос кўчат навлари билан таъминлаш ҳақида ҳеч ким бош қотирмайди?
Мисол учун, газон ўрнига йил 12 ой кўм-кўк турадиган манзарали буталар, каштан, қайин, заранг (клён), лола дарахти экиш мумкин-ку? — деди Президент.
Давлат раҳбари йиғилиш давомида Ортиқхўжаев, Бакиров ва И.Абдураҳмоновга икки ҳафта муддатда илмий асосланган ҳолда, пойтахтнинг қайси кўчасида қандай дарахт ва экинларни жойлаштириш бўйича тақдимот қилиш топшириғини берди.
Бундан ташқари, йил якунига қадар Бўзсув сув иншоотининг бўш турган 40 гектар майдонида «яшил ҳудуд» ташкил этилиши белгилаб берилди. Шу билан бирга икки ой муддатда пойтахтга янги қўшилаётган ҳудудларнинг 1,5 минг гектарида дарахтзор ташкил этиш ишлари бошланади.
Тасодифий хабарлар
Владимир Зеленский Владимир Путинга кескин мурожаат қилди: "Биздан нима хоҳлайсан?"
Чимёнга борадиган йўл нега тўсиб қўйилаётгани ҳақида ИИБ маълумот берди
Hindistonlik 101 yoshli Atar Bibi eng yoshi ulug‘ haj ziyoratchisiga aylandi
Қашқадарёда ака укасини боғлаб, ёқиб юборди
З нафар аёлни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл Тошкент халқаро аэропортида ушланди