Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қатар мезбонлигидаги Жаҳон чемпионатига шахсий самолётида учиб боргани учун танқид қилинди. Президент матбуот котиби Эрбол Султонбоев танқидларга жавоб берди. Бу ҳақда "24.kg" ахборот агентлиги ёзмоқда
Садир Жапаров Қатарга Жаҳон чемпионати финал ўйинига бориш учун шахсий самолётдан фойдаланган, бироқ Президент матбуот хизмати Жапаровнинг Қатарга ташрифини “хизмат сафари” дея талқин қилган.
Хабарга кўра, Бишкекдан Доҳага ва яна ортга парвоз харажати 50-60 минг долларни ташкил қилади.
Танқидларга жавобан Президент матбуот котиби Facebook'даги саҳифасида хусусий самолётни сотиб олиш жараёни якунланаётганини айтди. Сотиб олинаётган самолёт Bombardier Challenger ёки Embraer Legacy бўлади, дея қўшимча қилди Эрбол Султонбоев.
"Қирғизистон ихчам, кичик делегациялар учун хорижий давлатларга ташриф буюриш учун мўлжалланган ушбу самолётни сотиб олишга қарор қилди. Бунгача ундаги барча парвозлар эгаси компания билан келишилган ҳолда бепул амалга оширилган. Қирғизистон томони Президент Жапаровнинг Қатар давлатига бугунги амалий сафарининг ҳам фақат авиация харажатларини ўз зиммасига олган”, дейди Президент матбуот котиби.
Таъкидланишича, Президент матбуот хизмати Садир Жапаровни Доҳага амалий ташриф билан жўнаб кетгани ҳақида хабар тарқатган, лекин Қатар матбуоти Жапаровни Жаҳон чемпионатига келгани ва Аргентина – Франция финал ўйинини томоша қилгани ҳақида ёзди.
Тасодифий хабарлар
Ниҳоят! Бугун бошлаб Ўзбекистондаги барча банклардан кредитларни «пропискасиз» олиш мумкин
АҚШ ва Хитой ўртасидаги эҳтимолий можаро барча учун ҳалокатли бўлади – Блинкен
Тиббий ниқобни кўп тақиб юрса, ўпка қуриб қоладими?
Аҳад Қаюм “арзон” фильмлар олиши сабабини маълум қилди
Косонсойлик истеъфодаги подполковник вафот этди