2021 йилдан бошлаб дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида Ўзбекистон номидан “Имомлар юртига саёҳат” мукофоти жорий қилинади.
Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий зиёратчи сайёҳларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича “Йўл харитаси” ҳам ишлаб чиқилиб, унда Зиёрат туризми йўналишида хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари ҳал қилинади.
Шунингдек, 2021 йил август ойига қадар Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги Дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон ҳофизлари ва Ҳадис талабалари мусобақалари ғолиблари ўртасида гранд-финални Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича Ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқадилар.
Тасодифий хабарлар
SSV mirishkorlik 3 nafar ayol tug‘ruq vaqtida shifokorlar aybi bilan vafot etgani yuzasidan xizmat tekshiruvi o‘tkazdi
Shavkat Mirziyoyev Samarqand aeroportini rekonstruksiya qilish bo‘yicha ko‘rsatma berdi
Ўзбекистонда янги ноодатий федерацияси ташкил этилади
Жо Байден саёҳат чекловларини бекор қилди
Ўзбекистондаги «Ақлвой» болалар телеканалида беҳаё кадрлар эфирга узатилгани сабаб бутун телеканал ижодкорлари танбеҳ олди