Тошкент ИИББ Шайҳонтоҳур туманидаги 4 қаватли уйнинг иккинчи қаватида жойлашган хонадондан ичида йирик миқдорда валюта бўлган сейфни босқинчилик йўли билан ўмарган жиноятчиларнинг тўрт нафарини қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни кечги вақтда Шайхонтохур туманидаги “Чарх Новза” маҳалласида уч нафар шахслари аниқланмаган кимсалар тўрт қаватли турар-жойнинг иккинчи қаватидаги хонадондан ичида катта миқдорда пул бўлган сейфни ўғирлаб кетишган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган тезкор-тергов ишлари давомида жиноятга алоқадор кимсаларнинг шахсларини аниқланган. Улар автомобиль рақамларини ўзгартирганликларига, ниқоб ва қўлқоплар кийганларига қарамасдан қўлга олинган. Барчалари – муқаддам судланган шахслар, тўрт нафари эса бир неча бор жиноятга тортилганлар қаторидан. Қўлга олинган жиноятчилар:
Яшнобод туманида яшовчи 29 ёшли Анвар Х.,
Шайхонтохур туманида яшовчи 54 ёшли Мирхомид А.,
Учтепа туманида яшовчи 44 ёшли Ботир М.,
Олмазор туманида яшовчи 39 ёшли Нажмитдин З.
Ашёвий далиллар сифатида қўлга олинган шахслардан пулларнинг бир қисми, ниқоблар ва қўлқоплар олинди.
Ушбу факт асосида қўзғатилган жиноий ишнинг, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисмининг (“Босқинчилик”) санкциясида 20 (йигирма) йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган
Жиноятнинг икки нафар иштирокчилари қочишга улгуришган. Ички ишлар органи ходимлари бу шахслар қачон Қозоғистон Республикаси чегарасидан ўтганликлари ҳақида маълумотга эга ҳамда яқин ва узоқ давлатлар ходимлари орасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Шу сабабли гумонланувчи:
Шайхонтохур тумани, Ибн-Сино-1 массивида яшовчи 48 ёшли Урунбаев Мурод Абдурахманович,
Яшнобод тумани, Мусаффо кўчасида яшовчи ,53 ёшли Мавлонов Бахтиёр Матёқуб ўғлининг қўлга олиниши – вақт масаласидир
“Урунбаев М. ва Мавлонов Б.нинг қидирувига ёрдам берадиган маълумотларни яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига, 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 рақамларига хабар қилишингизни сўраймиз. Жиноятга алоқадор шахсларни қўлга олишда фаол қатнашган фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади ИИББ хабарида.Суннатилла Абдуллаев
Эслатиб ўтамиз, ушбу жиноят сожир этилгач, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Босқинчилик" (164 моддаси 4 банди) моддаси бўйича жиноят иши очилган ва унга кўра жиноятчилар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин эди.
Тошкент шаҳар ИИББ инсонпарварлик нуқтаи назаридан жиноятчиларга мурожаат қилган ва агар улар ички ишлар бўлимига келиб таслим бўлсалар, уларга бериладиган жазо енгиллаштирилишини маълум қилган эди. Аммо жиноятчилар бу чақириқни инкор этган.
ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган жиноятчилар шахси аниқлаштирилган. Уларнинг барчаси муқаддам судланган шахслар эканлиги айтилмоқда.
Шулардан 29 яшар Анвар яшнободлик, 54 яшар Мирҳомид Шайҳонтоҳур туманидан, 44 яшар Ботир учтепалик, 39 яшар Нажмиддин олмазорлик экани аниқланган.
Жиноятчилар ёнларидан ашёвий далил сифатида пулларнинг бир қисми, ниқоблар ва қўлқоплар топилган.
Маълум бўлишича, жиноят содир этилгач, босқинчилардан бири интернетда ИИББнинг ўз хоҳиши билан таслим бўлиш эълонини кўрган ва улар ўртасида келишмовчилик рўй берган.
Шундан сўнг жиноий гуруҳнинг икки нафари қочиб кетган.
Тошкент ИИББда улар Қозоғистон чегарасидан қачон ва қаердан кесиб ўтганлиги ҳақида маълумот бор. Улар борасида тезкор-қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганлик йигит онасини қўрқитган эркакка арматура билан ташланди
Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ош қаерларда сотилмоқда?
Аҳмад Масъуд Имомали Раҳмондан ёрдам сўради
РАМАЗОН АЙТИБ КЕЛДИК ЭШИГИНГИЗГА...
Ўзбекистон Туркияга ёрдам жўнатадиган бўлди