SmartGunz - ақлли тўппонча тасодифий ва қасддан ўқ отишларга қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқарилган. У болалар қўлига тушиб қолганида хавф туғдирмайди, жиноятчилар учун таҳдидли қурол вазифасини бажаролмайди, ўз жонига қасд қилиш ниятидагиларга ҳам тўсқинлик қилади.
Чунки тўппонча тепкиси босилса ҳам, ундан ўқ узилмайди. Унда ўйинчоқ милтиқдан нима фарқи бор, дейсизми? Албатта, ҳар бир буюм зарурат юзасидан ўз вазифасини бажариши керак. Ўқ узиш бирламчи эҳтиёжга айланганида тўппонча эгаси қуролни қўлга олишдан олдин билагига махсус мослама - соатни тақади. Шунда ҳимояловчи механизм ўчиб, ўқ ташқарига отилади.
Демак, қўл соатини алоҳида сақлаган ҳолда тўппончани очиқ жойда ҳам қолдиришингиз мумкин. Шунда у атрофдаги болалар, жиноятчилар, ҳаётига нуқта қўймоқчи бўлганлар ёки шунчаки эҳтиётсиз фойдаланганларга ўйинчоқ милтиқдек тураверади. Мослама тақилмагунча ушбу совуқ қурол инсонларга ўзиги келиш имкониятини беради. Балки уни ишлатиш шартмасдир, саволини қўяди.
Хатто ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам ундан фойдалансалар, қалтис вазиятларнинг олдини оладилар. Ахир қачондир қоидабузарларни қўрқитиб қўйиш ҳам кифоя қилади, ўқ узишга ҳожат қолмайди-ку.
Ақлли милтиқнинг нархи ҳуқуқ тартибот органлари учун 1795, фуқаролар учун 2195 доллар. Ҳозирча фақат махсус ходимлар синаяптилар, баҳорда оддий инсонлар учун сотувга чиқарилади.
Бошқа компаниялар ҳам ақлли қуролларни кўпайтириб, бармоқ излари орқали эгасини таниш ва фақат унга хизмат қилиш имкониятини йўлга қўймоқчилар. Бу милтиқ ўқталган полициячининг қўлидан тортиб олиб, ўзига қарши ишлатадиган безориларнинг бадниятига тўсқинлик қилади.
Бундай маҳсулотлар фуқаролар учун ҳам эркин сотувда бўлишига қарамай, ҳуда-беҳудага ишлатмаслик, шахсий муҳофазанинг мақбулроқ йўлларидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Nexia» ва «SHACMAN» тўқнашиши фожиа билан тугади
Тошкент ва Наманган «пешқадам»: тўрт ҳудудда касаллик аниқланди
5 вақт намозни уйда ўқиш ва жума намози бўйича фатво берилди
"Nexia"ни олиб қочган 25 ёшли қиз қўлга олинди
Адолат талаб қилган одамларни террорист дейиш, авторитар раҳбарларни оқлаш дегани – Баҳриев