АОКА штабига келиб тушган саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева жавоб берди:
— Юртимизда карантин эълон қилингандан сўнг тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш тақиқланганидан хабардормиз. Аммо яқинда 30 кишилик тўй қилишга рухсат берилгани ҳақида эшитдим. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Бу тўйда хизмат қилувчи хонандалар ҳам 30 кишилик таркибга киритиладими?
— Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда бир қатор фаолият турлари қаторида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Бунда тантана ва маросимлар фақатгина фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши мажбурийдир.
Белгиланган 30 кишилик таркибга биринчи навбатда, оилавий тантана ва тўй эгалари, маърака ва маросим ташкил этувчилар, уларнинг яқин қариндошлари, қўни-қўшниларнинг кам сонли вакиллари киритилади. Шунингдек, оилавий тантана ва тўй эгаларининг истакларига кўра, иштирокчилар сонидаги чеклов доирасида хонанда ва бошқа хизматларни бажарувчи ходим қатнашиши мумкин.
Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда қуйидагиларга қатъий амал қилиш талаб этилади:
- оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақат Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган “яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиш (дафн маросимлари бундан мустасно);
- “яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда иштирокчи этувчилар сонини 30 кишидан оширмаслик;
- Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этиш.
Тасодифий хабарлар
АҚШда федерал ҳукумат фаолияти қисман тўхтатилди
«Пул бермасдан айтганимда бошқа гап эди». Шавкат Мирзиёев ишсизлик масаласида раҳбарларни танқид қилди
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади
Автомобил заводи, йўл ва футбол — Ҳоким саволларга жавоб берди
Наманганда хотинининг "ўйнашидан" 7 млн сўм талаб қилган эркак ушланди