Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига асосий даъвогар бўлиб турибди.
У бунгача Тошкент шаҳар имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган эди. У бугун Президент Шавкат Мирзиёев билан бирга Шаҳидлар хиёбонида марҳумларнинг ҳақига дуо ўқиган.
Нуриддин Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида таваллуд топган. 1992 йилда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасини, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.
Иш фаолияти давомида Андижон вилояти Асака шаҳри “Аҳмадали Махдум” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби ва Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.
Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг аввалги раҳбари Усмонхон Алимов 15 август куни 71 ёшида вафот этганди.
Тасодифий хабарлар
Путин Украинада мудҳиш ишга қўл урмоқчи – ОАВ
Президент видеоселекторда Янгийўлда беш ярим ой қийналган тадбиркор муаммосини кўтариб чиқди
Наманганда бир кечада иккита ЙТҲда 4 киши вафот этди
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар - Президент қарори лойиҳаси
Хабиб Нурмагомедов: “Тез кунда Тошкентда катта турнир ўтказамиз!” (Фото)