Наманганда фуқароларга субсидия ажратишда 300 дан ортиқ қонун бузилгани маълум бўлди

Наманганда фуқароларга субсидия ажратишда 300 дан ортиқ қонун бузилгани маълум бўлди

Наманганда фуқароларга субсидия ажратиш бўйича 305 та қонун бузулиш ҳолатлари аниқланди. Бу бўйича масъул ташкилот ходимларига қонуний тартибда жазо чораси қўлланилган.

Маълумки, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидиялар бериш бўйича аризалар давлат хизматлари марказларида ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилди. Қилинган мурожатларнинг аксарияти белгиланган мезонларга мос келмаганлиги боис, рад қилинган. Айрим мурожаатлар эса, ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйилиши оқибатида муддат бузулиш ҳолатлари юзага келган.

Тартиб бўйича фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатлар электрон тарзда қабул қилингандан сўнг, тегишли ваколатли органларга юборилади. Масъул органлар — ички ишлар бўлими, молия, давлат солиқ инспекцияси, туман, шаҳар ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари ҳамда яна бир қатор ташкилотлар томонидан ариза берувчининг тақдим этган ҳужжатлари асосида талабгорнинг субсидия ажратиладиган фуқаролар тоифасига кириш ёки кирмаслиги аниқланади.

Мазкур ваколатли органлар томонидан қилинган мурожаатлар белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаса тегишли тартибда жазо чораси қўлланилади. Субсидия бериш юзасидан ариза қабул қилинган кундан 1 октябрга қадар Наманган вилоят фуқаролари томонидан Давлат хизматлари марказлари шунингдек,  ягона интерактив давлат хизматлаи портали орқали жами 3192 та ариза келиб тушган. Мурожаатларнинг 1524 таси мезон талабларига тўғри келмагани боис рад этилган. Ушбу мурожаатларга асосан 824 нафар фуқароларга субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома шакллантирилган.

Уй-жойга муҳтож бўлиб, ипотека кредити асосида бўлса ҳам ўзининг бошпанасига эга бўлиш илинжида давлат хизматлари марказларига келиб, ҳужжатларини тақдим этган фуқароларнинг аризаларини ўз вақтида кўриб чиқмай, сансаларлик, ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндашаётган ваколатли орган ходимлар ҳам бор ва улага қонунчиликда белгиланган тартиб-тамойиллар асосида жазо чораси қўланилди. Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси томонидан субсидия ажратиш юзасидан аризаларни кўриб чиқиш жараёнида масъул ташкилотлар томонидан 305 та қонунбузилишларга йўл қўйганган. Уларга нисбатан 9 та тақдимнома, 108 та огоҳномалар киритилиб, 46 нафар масъул шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан аҳолига тез ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш бош мақсад қилиб олинган. Айрим ваколатли орган ходимлари томонидан фуқароларнинг қилган мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқмаслик ҳолатларига барҳам бериш лозим. Шундагина аҳолини давлат идорасига бўлган ишончи янада ортишига хизмат қилади.

×