Бойқўнғирда қурилаётган ўрта ва ярим оғир тоифали “Союз-6“ ва “Союз-5“ элтувчи ракеталар учириладиган Россия ракета-фазовий мажмуаси Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбоев шарафига “Назарбаевский старт“ дея аталадиган бўлди.
Бу ҳақдаги хабар Россиянинг “Роскосмос” сайтида пайдо бўлди.
Бойқўнғирда мажмуа қурилиши борасидаги Келишув 2018 йилда имзоланган эди. Аввал у “Байтерек“ деб номланганди. Бироқ ўтган ҳафта Москвада Назарбоев ва РФ президенти Владимир Путин учрашиб, сиёсатчилар биргаликда Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасининг “Қозоғистон” павильонига ташриф буюришганларида РФ президенти мажмуанинг номини ўзгартириш таклифини илгари сурди.
Маълумотларга кўра “Назарбоев“дан илк ракета 2022 йилда учирилади.
Бойқўнғирда ракета учириладиган Россия фазовий мажмуасига Назарбоев номи берилди
Тасодифий хабарлар
Юлдуз Усмонова судга келмади. Суд ўтказилмади
“Ҳали сув нефтдан қиммат бўлади” – таҳлилчилар Марказий Осиё келажагини прогноз қилмоқда
Аҳрор Мансуров Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлди
Намангандаги кафеда официант қизга шилқимлик қилган шахслар ва уларга қаршилик қилган фуқаролар жанжаллашди. Бир киши пичоқланди
Наманганда университетга ўқишга киритишни ваъда қилиб, 2,5 минг доллар ва 5 млн сўм талаб қилган фирибгар ўқитувчи қўлга тушди