Бугун кўпчилик “COVID-19” касаллиги ўзида бор йўқлигини аниқлаш учун тест топширмоқда. Ушбу тестлар баъзан сохта бўлиб чиқаётгани ҳам маълум.
Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари “COVID-19” касаллигини аниқлашда ПЗР-тест маълумотномаларини сохталаштириб, “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларга сотиш билан шуғулланувчи гуруҳни фош қилди.
Яъни “Тошкент — Москва” йўналишида учаётган Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ҳужжатлари текширилганида уларнинг ПЗР-тест маълумотномалари сохта экани аниқланди.
Тезкор ҳаракатлар давомида, мазкур шахслар “COVID-19” касаллигини аниқлаш бўйича тест топширмасдан, ушбу сохта маълумотномаларни Бухоро вилоятида туғилган “Қ. Э.” ва Хоразм вилоятида туғилган "М. М."лардан сотиб олганликлари маълум бўлган.
Ушбу “уддабуронлар”га сохта маълумотномаларни Тошкент шаҳрида яшовчи “М. Н.” ва “К. А.”лар тайёрлаб, етказиб туришган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳар бир инсон бундай ҳолатга тушмаслиги ва ҳақиқий маълумотларни олиши учун соғлиқни сақлаш тизими ходимларига мурожаат қилишлари керак.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги ўғирликни мактаб ўқувчиси содир этди
Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди
Эшитиб ёқа ушлайсиз! Мактаб директори Чироқчи туман Халқ таълими бўлими мудирининг «найранглари» ҳақида гапириб берди (видео)
«Президентлар бир-бирларини кечиришди» — Жапаров Қирғизистоннинг собиқ президентларини бир дастурхон атрофига йиғди
Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекфильм” аввал ҳаробага айланган эди”