Санкт-Петербургнинг Петроград туманида 22 яшар Ўзбекистон фуқароси пичоқланган ҳолатда топилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбанинг ОАВга маълум қилишича, жорий йилнинг 6 апрель куни соат 16:30 атрофида Харе оролида жойлашган "Корюшка" ресторани яқинидан бир киши пичоқланган ҳолатда топилган.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар қорин бўшлиғи пичоқ билан яраланган шахс 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканини аниқлаган.
Йигит рус тилини яхши билмаслиги сабабли ҳеч нарсани тушунтиролмаган. У оғир аҳволда Елизавет шифохонасига ётқизилган.
Бироз вақт ўтгач, Чкаловский проспектида 21 яшар ўзбекистонлик ушбу оғир турдаги жиноят содир этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган.
Айни пайтда жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 28 январдан бошлаб концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди
АҚШ Эроннинг ядровий дастурини 2 йилга орқага сурди – Пентагон
Mahallalarda radiouzellar tashkil qilish taklif etildi
Tiko русумли автомашинани ўғирлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Namanganliklar.uz га расмий тасдиқлаш тугмаси берилди