2022 йилда 60 мингга яқин ўзбекистонлик бошқа давлатларга ишлаш учун кетган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги каналига жойланган лавҳада маълум қилинди.
Ўтган йили 60 минг нафарга яқин ўзбекистонлик бошқа мамлакатларга қонуний ишга жўнатилган.
Таҳлилларга кўра,
- 2000 йилда дунё бўйича мигрантлар сони 96 миллион кишини,
- 2022 йилда бу рақам 164 миллион кишини ташкил этган.
- Шундан 46 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистон аҳолисининг 2 миллион нафардан кўп қисми бошқа давлатларда турли соҳаларда меҳнат қилмоқда. Хусусан, энг кўп — 1,5 миллиондан ўзбекистонлик муҳожирлар Россияда ишлайди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда мамлакат меҳнат бозорига ҳар йили 700 минга яқин янги ишчи кучи кириб келади. Ўзбекистонда 1,3 миллиондан ортиқ одам камбағаллик бўйича рўйхатда туради.
Мамлакатга 2000 йилда мигрантлар ҳисобидан 790 миллион долларлик пул ўтказмалари келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 8 миллиард долларни ташкил этган.
Тасодифий хабарлар
Бухорода бир йўла 32 нафар бемор тўлиқ соғайди
Яҳудийлар қандай қилиб АҚШ жиловини қўлга олган?
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади
Ўзбекистонда аёллар жамияти тузилади. Унга ҳар йили 50 млрд ажратилади
Аҳолининг айрим тоифаларига 800 минг сўмдан пул тарқатилади