“Ўзгидромет” хабарига кўра, 27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.
28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик баъзи жойларда кучли (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхвонлик кузатилади.
27-28 ноябрда Республика бўйича шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 5 даража совуқдан 3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кам бўлиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россия мамлакатда нолегал бўлиб турган ўзбекистонликларга 15 декабргача имтиёз берди
Apple arzon iPhone ishlab chiqaradi
Фарғоналик блогер Дима Қаюм «самосуд» қилинди. Ўзи таҳқирланди, телефони синдирилди (Видео)
ДХХ Наманганда салкам 3 кг наркотик моддаларни тўхтатиб қолди
+18. Жиззахда фалокат: юк машинаси ағдарилиб тушди