Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Давлатобод тумани Тадбиркор маҳалласидаги 16 қаватли 1/1-уйнинг чўкаётгани акс эттирилган видео ва фото лавҳалар аҳоли эътирозларига сабаб бўлди.
Юқоридаги мурожаат Давлатобод тумани ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, масалага дахлдор ташкилотларни жалб қилиб ўрганилди.
Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси хулосаларига кўра кўп қаватли турар жой биноси 2022 йилда қурилиши якунланиб фойдаланишга топширилган. Бинонинг орқа қисмида (10 м. масофада) 2023 йилда Д100 мм. полиетилен қувурлардан бажарилган сув таъминоти тармоғи қурилиши амалга оширилиб, фойдаланишга топширилган ҳолда ишлатиб келинмоқда.
Тармоқнинг бино орқа қисмига яқин жойида (10м) ёнғинни ўчириш мосламаси (пожарний гидрант) ўрнатилган назорат қудуғи мавжуд. Мазкур назорат қудуғи ички қисмидаги металл қувурни гидрантга уланиш жойидан фойдаланиш жараёнида ёриқлик юзага келиб сув ташқарига сизиб чиққан. Сизиб чиққан сув бинонинг 2 ён томонига тўпланган ҳамда бино ертўла қисмига кирган. Қайта тўлдирилган тупроққа сувни сингиши туфайли ерни чўкиши, бино атрофидаги бетон отмостка синиши ҳамда соколга терилган гранит плиталарни пойдевордан кўчиши ҳолати юзага келган. Бундан ташқари, сув бинонинг ертўла қисмига хам кирган. Бинонинг ташқи ҳамда ертўла қисмидан ички периметрлари ўрганиб чиқилганда пойдеворда деформацияланиш (пойдеворда ёриқликлар, полни чўкиши) ҳолатлари аниқланмади.
Шу куни сув таъминоти тармоғидаги носозлик Давлатобод туман Ичимликсувтаъминоти корхонаси томонидан бартараф этилди.
2024 йил 3 август куни ҳолатни қайтадан ўрганиш бўйича жойига бориб кўрилганда бино 2 ён қисмидаги чўкиш ҳолати бинони қурган "Sanitar ingenering invest" МЧЖ томонидан тўлдирилиб, устки қисмидан бетон отмосткалар қайтадан бажарилганлиги, сокол юзасидан кўчган гранит плиткалар жойига қайта терилганлиги аниқланди.
Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки бино пойдевори юзаларида ташқи томонидан ҳамда ички томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилганда ёриқлик, пойдеворни чўкиши ҳолатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган йигит жаримага тортилди
Кувайт амири вафотидан сўнг мамлакатга янги амир тайинланди
Google вa Appleга қарши катта суд кетмоқда
Чирчиқ давлат педагогика институтидаги факультет 14 кунлик карантинга ёпилди
Фуқаролардан 82 000 долларни алдаб олиб қўйган фирибгарлар ушланди