Қўлқоплар коронавирусдан ҳимоя қилмайди. Аксинча, улар бошқа касалликларни юқтиришга ёрдам беради.
Сеченов университетининг микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири, Россия Фанлар академияси академиги Виталий Зверев бу ҳақда “Интерфакс”га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Сиртларда вирус йўқ. У қўл билан юқмайди. Ушбу мавзу бўйича жиддий тадқиқотлар ўтказилган. Қўлқоп сабаб одамларда дерматит юзага келиши мумкин. Қўллар бизнинг ҳимоямиз, туғма иммунитет реакциясининг бир қисмидир”, - дейди Зверев.
Унинг сўзларига қараганда, одам қўлларини юзига олиб келганида, "қўлқопдан кўра қўзиқорин касалликларига чалиниш эҳтимоли анча паст бўлади". Микроорганизмлар қўлларда ўлади, аммо қўлқопда яшай олади.
“Ниқобларга келсак, уларни кўчада эмас, балки метрода, транспортда тақиш керак”, деб маслаҳат бермоқда Россия Фанлар академияси академиги.
Тасодифий хабарлар
Ҳажга борган 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди
Наманганда 16 ёшли йигит рашқ оқибатида мактабдошига пичоқ уриб ўлдириб қўйди
26 млн сўм эвазига талабаликни ваъда қилган шахс ушланди
Балл тўплаш бўйича энг яхши ва энг қолоқ вилоятлар аниқланди (рўйхат)
Инсоният учун энг даҳшатли 10 та хавф ёхуд одамзод ақлга сиғдира олмайдиган келажак хатарлари...