Флиндерс университетининг австралиялик олимлари SARS-CoV-2 коронавирусининг бошқа вируслардан ажратиб турадиган яна бир ғаройиб хусусиятини аниқлашди.
"Известия" маълумотларига кўра, тирик организмларнинг ушбу инфекцияга чидамлилигини ўрганиш шуни кўрсатдики, коронавирус одам ҳужайраларига жуда осон мослашади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, SARS-CoV-2 ACE2 рецепторлари орқали танага киради ва ҳужайралар оқсиллар орқали боғланади. Маълум бўлишича, у одам билан аллақачон кучли “алоқа ўрнатган”.
“Бу янги вирус инсон вужудида ҳеч қачон бўлмаган, аммо унинг инсон рецепторлари билан юқори даражада боғлана олиши жуда ажабланарли”, дейди Флиндерс университети профессори Николай Петровский.
Унинг сўзларига кўра, коронавирус инсон танасига шунчалик яхши мослашганки, алоқани сақлаб қолиш учун унга мутация қилиш шарт эмас.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги қанчалик муҳим?
Тошкентдан Москвага мунтазам авиақатновлар тикланaди
Ҳоким ёрдамчилари қанча маош олиши аниқ бўлди
Оқ уй “тилга кирди”. Эрон ҳужуми масаласида баёнот берилади
“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди – Шавкат Абдураззоқов