Facebook компанияси келаси ҳафта ўз номини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда “The Verge” нашри хабар берган.
Таъкидланишича, янги ном корпорациянинг шу номли ижтимоий тармоғидан ташқари
Instagram, WhatsApp ва Oculus хизматларини ҳам акс эттириши керак.
Facebook бош директори Марк Цукерберг жорий йилнинг 28 октябрь куни бўлиб ўтадиган Connect йиллик конференциясида ребрендинг ҳақида батафсил маълумот бериши кутилмоқда. Бироқ, янги ном олдинроқ эълон қилиниши мумкинлиги истисно қилинмаяпти. Ҳозирча эса ном қатъий махфийликда сақланмоқда, уни ҳатто корпорация раҳбариятининг барча аъзолари ҳам билмайди.
Қайд этилишича, янги ном Facebook’нинг янги виртуал офис иловаси Horizon билан боғлиқ бўлиши мумкин. Компаниянинг ўзи ҳозирча ном ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ бермаган.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус! Ўзбек санъаткорлари 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилди
Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди
Маҳкумлар учун янги жазо чораси киритилди
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади
“Ўзбеккино” Россияда сақланаётган ўзбек фильмларини қайтармоқчи