Ўзбекистонда 2020 йилнинг 15 октябридан бошлаб «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан республика ҳудудлари бўйлаб маиший газ баллонларига штрих кодли стикерларни ўрнатиш ишлари бошланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Маълум қилинишича, бу тизим қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- I босқич — маиший газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатилади;
- II босқич — истеъмолчилар ID карталар билан таъминланади;
- III босқич — мазкур жараёнлар «E-gaz» онлайн тизимига уланади.
Қайд этилишича, истеъмолчига берилган ID картада барча маълумотлар кўриниб туради. Бу билан энди нарх-навони асоссиз ошириш муаммоси бўлмайди.
Шу билан бирга, бу тизимда газ баллон тарқатиш оралиғи 45 кун бўлса, 45 кун ичида фақатгина бир марта пул ечиб олинади. Яъни 45 кун ичида иккинчи бор газ баллон олишнинг имкони бўлмайди.
Автоматлаштирилган тизимда белгиланган маблағ тегишли муддатда ечиб олинади. Яъни ҳайдовчи-экспедитор ва таъминотчи ходимлар томонидан газ баллон учун қўлдан нақд пул олинишига йўл қўйилмайди. Бу суюлтирилган газ таъминотида кўрсатилаётган хизмат сифатини яна-да ошириб, тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этишга имкон бериши қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
+18. Наманганда фожиа: 2 киши вафот этди, 51 яшар аёл касалхонада
Ramzan Qodirovning atrofidagilari orasida “tozalash” amalga oshirilgani ma’lum bo‘ldi
Трамп АҚШ тарихидаги энг йирик мигрантлар депортациясини амалга оширмоқчи
Коронавирусга қарши эмлаш бўйича Наманган вилояти етакчиликни қўлга олди
Namanganda “Pop savdo markazi”ni qurgan tadbirkorga “tosh otilmoqda”