Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов кутилмаган чиқиш қилди. У фаолиятини қачон ва ким билан жангдан сўнг якунлашига шаъма қилди.
“Очиғини айтганда, келажак учун режалар тузишни ёқтирмайман. Мен ҳамиша ҳаётга реал кўз билан қараганман. Фергюсонга қарши жангга қадар нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Унга қарши жангимга ҳали беш ой бор. Кейин нима бўлишини билмайман, балки ҳеч нима ўзгармас, балки фаолиятимга якун ясарман”, деди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, кейинги пайтларда енгил вазнда UFC чемпиони фаолиятини якунлашига тез-тез шаъма қиляпти. У аввалроқ, “Инстаграм” саҳифасида ҳам фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Истанбулдаги отишмада ўзбекистонлик вафот этди
Ўзбекистоннинг ўн ҳудудида зилзила қайд этилди
O‘zbekiston banklari ikki oy ichida 235 mln dollar naqd valyuta sotdi
Россия СССРни қайта тикламоқчими?
ДХХ Фарғонада экстремизм тарафдорлари фаолиятига чек қўйди