АҚШ президентлик сайловларида ғолиб чиққан Дональд Трамп оммавий депортация ҳақидаги сайлов олди ваъдасини бажармоқчи. Бу ҳақда у кеча, 7 ноябрь куни NBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳақиқатан ҳам бизда бошқа чора йўқ”, деди Трамп.
Шунингдек, у асосий эътиборини оғир жиноятлар ва гиёҳвандликка алоқадор жиноятлар содир этган шахсларни чиқариб юборишга қаратишини билдирди ва АҚШ тарихидаги энг катта депортация чорасини амалга ошириш режаларини маълум қилди.
“Одам ўлдирганлар, жиноят қилганлар, мамлакатларни вайрон қилган гиёҳвандлар – энди улар ўз давлатларига қайтади. Улар бу ерда қолмайди”, деди у.
Маълумот ўрнида, Трамп учун миграция сиёсатини қатъийлаштириш сайловолди кампаниясининг асосий йўналишларидан бири бўлган. У бир неча бор амалдаги АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг ҳаддан ташқари юмшоқ сиёсати АҚШни учинчи дунё давлатига айлантириб қўйганини таъкидлаган. Трамп ўз нутқларида мухожирларга нисбатан қатъийроқ чоралар кўриш ва амалдаги миграция дастурларини қайта кўриб чиқиш зарурати ҳақида гапирган.
Тасодифий хабарлар
Киев бир неча бор Путинга суиқасд уюштирган, бироқ...
Фарҳод Манноповнинг операциясида шифокорлар бир қатор хатоларга йўл қўйгани аниқланди
Путин дунё империялар даврига қайтишини хоҳлайди – АҚШ дипломати
Ҳиндистонлик тадбиркор турмуш ўртоғи учун “Тож Маҳал” қурдирди
"Индамай олиб бориб, кўмиб келиш бошландими?" Сирдарёдаги шубҳали дафн маросимига аниқлик киритилди (видео)